Реферат Курсовая Конспект
Va tarixiy asoslari. - раздел Образование, ХОRAZMIY NОMLI URGANCH DAVLAT UNIVЕRSITЕTI Mustaqil O’Zbekistonda Milliy G’Oya Negizlarining Ilmiy-Nazariy Asosl...
|
Mustaqil O’zbekistonda milliy g’oya negizlarining ilmiy-nazariy asoslari shundan iboratki, bilamizkiiнсоният тарихи мобайнида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар яратилган, беҳисоб ижтимоий-сиёсий кучлар ўз ғоялари ва таълимотлари билан майдонга чиққан, мақсад ва ниятларига етишмоқ учун ҳаракат қилган. Биз ҳар қандай мафкурани ғоялар тизими сифатида талқин қилар эканмиз, шуни унутмаслик керакки, бирор бир мафкуранинг моҳиятини англаб етиш учун фақат унинг таркибидаги ғояларни таҳлил қилишнинг ўзи етарли эмас. Ўтмишда турли кучлар ва гурихлар ўз ғаразли ниятларига эришиш, асл мақсадларини яшириш учун юксак ва жозибали ғоялардан фойдаланган. Энг ёвуз босқинчи ва энг разил гурухлар ҳам ўз кирдикорларини эзгу ғоялар билан ниқоблашга уринган.
Мустақил Ўзбекистон учун миллий истиқлол мафкурасининг тарихий зарурлиги ва унинг демократик жамият қуришдаги ўрни – Президентимиз Ислом Каримов томонидан мутлоқ янги ғояларнинг ишлаб чиқилиши билан бир қаторда бир қанча давлатларнинг тажрибалари ўрганилмоқда. Фикримизнинг исботи сифатида биргина Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасини тайёрлашда 30 га яқин хорижий давлатлардаги қонунчилик тажрибалари ўрганилганлигини келиштириш ўринлидир. Натижада коммунистик мафкурадан, синфийликдан, партиявийликдан ҳоли бўлган асосий қонун яратилди.
Мустақиллик туфайли биринчи маротаба Конституциямизда мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллигига кенг ўрин бирилди. Масалан, Конституциянинг 12-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас» - деб ёзиб қўйилган. Бу қоида Республикада ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва истиқлол мафкурасини ишлаб чиқишда ҳамда мустақилликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Инсоният тарихий тараққиётидан шу нарса маълумки, ҳар қандай соғлом янги ғоя кенг жамоатчиликнинг онгига чуқур сингса, ҳаётда чуқур илдиз отса, амалиётда ўзини тўла оқласа ўшанда реал воқеликка, катта ижтимоий кучга айланади. Айни пайтда одамларимизда мустақиллигимиз ҳақида билим ва ғоя, миллий истиқлол мафкураси тўғрисида тасаввур бўлса-ю, лекин ана шу билим ва ғоя иймон ва эътиқодга, дунёқарашга айланмаса, бундай мафкуранинг замини бўш бўлади, мустақилликни мустаҳкамлашда, асраб авайлашда амалий аҳамияти бўлмайди. Шу нуқтаи назардан Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон келажаги буюк давлат», «Янги уй қурмай туриб, эскини бузманг», «Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик», «Ўзбекистон ХХ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шароитлари ва тараққиёт кафолатлари», «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», «Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат қилсин», «Миллий истиқлол мафкураси халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» ва унинг Олий Мажлис 2-чақириқ 9-сессиясида қилган маърузасида ҳамда асарларидаги бебаҳо илмий-назарий қоидалар, дастурий йўл-йўриқлар халқимизнинг ғоявий-сиёсий, умуман бутун маънавий дунёсини миллий истиқлол ғояси негизлари асосида бойитишда, унга ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлашда айниқса катта аҳамиятга эга. Ушбу китобларда мустақиллигимизнинг мустаҳкамлашнинг энг долзарб муаммоларининг назарий асослари, илмий-амалий ечимлари чуқур ва ҳар томонлама ёритилибгина қолмай, айни бир пайтда миллий истиқлол мафкурамизни одамлар онги ва қалбига сингдиришнинг йўл-йўриқлари ҳам кўрсатиб берилган. Бироқ бу анча мураккаб, маъсулиятли жараёндир. Шошма-шошарлик қилиш, ўйламасдан иш тутиш, ўзибўларчилик асосида ҳаракат қилиш, юксак маъсулиятни унутиб қўйиш миллий истиқлол мафкурасини турмушга жорий этиш масаласига катта зиён етказиши ҳеч гап эмас. Бундан жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Чунки «Мафкура - ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприкдир»1. Дарҳақиқат шу ўринда биз яна инсоният жамияти ўз тараққиётида эришган барча ютуқлар, энг аввало умуммиллий мафкуранинг барчани бирлаштирувчи восита бўлганлигини инобатга олишимиз зарур. Президент Ислом Каримов бу масаланинг янада долзарблигини Олий Мажлиснинг 2-чақириқ I-сессиясида сўзлаган маърузасида (22 январь 2000 йил) «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат. Бу – лўнда қилиб айтганда, ривожланган давлатларнинг тажриба ва тараққиёт моделларидан кўр-кўрона нусха кўчирмаган ҳолда, уларга хос юксак ҳаёт даражаси ва сифатига эришиш демакдир. Бу мамлакатимизда миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланадиган, фаровон турмуш тарзи таъминланадиган демократик ривожланиш йўлини изчил давом эттириш демакдир». Бу борада қуйидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор берилди:
Мафкуралар маъно – моҳиятга кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади. Хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга, диний оқимлар ва илм-фан ютуқларига таянади, улардан назарий асос сифатида фойдаланади.
Демак, мустақилликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон миллий истиқлол мафкурасининг илмий-назарий жиҳатлари қуйидаги хулосаларда ўз ифодасини топади:
- Мафкура Ўзбекистон жамияти ҳаётида ҳам зарур, чунки мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар;
- Ўз поёнига етган ХХ аср кўп синовлар, азобу уқубатлар, хатолар фожиалар, урушлар, қатағонларни бошидан кечиришининг асосий сабабларидан бири ҳам мафкуравий курашлар миллий-маданий мерос ва қадриятларни инкор этиш, ўзга ғояларни зўрлаб киритиш заминида рўй берди. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаслигимиз керак;
- Инсоният тарихида ахборот асри деб тан олинаётган, яъни XXI асрда ҳам, турли хил эски ва янги мафкураларнинг ўзаро кураши ҳар қачонгидан ҳам кўра шиддатли тус олмоқда. Дарҳақиқат ҳозирги даврда дунёда икки қарама-қарши қутб барҳам топган бўлса-да, турли хил мақсад ва манфаатларни ифода этувчи мафкуралар тортишуви тўхтагани йўқ. Натижада бугунги кунда ҳам баъзан бир-бирига мутлақо зид дунёқарашлар, сиёсий, миллий, диний оқимлар, мазҳаб ва секталар ўртасидаги фикр талашувлари гоҳо баҳс-мунозара доирасидан чиқиб қонли тўқнашувлар, оммавий қирғинларга сабаб бўлмоқда. Бу мустақиллик учун катта хавф-хатардир.
Ана шундай фожиаларнинг олдини олиш, уларни тинч йўл билан ҳал этишнинг бирдан бир воситаси мафкуравий таҳдидлардан сақланишдир, ўз миллий истиқлол ғоясига эга бўлишдир. Негаки, мафкуравий кураш ва тортишувлардан кўзланган асосий мақсад - инсон, авваламбор ёшлар қалбини эгаллаш, уларни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилиш. Президент Ислом Каримов ибораси билан айтганда, «фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий қарамликдан ҳам кўра даҳшатлидир»1. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, ахборот ва электроника асри деб аталаётган янги XXI асрда инсон ҳар қачонгидан турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг таъсиридан холи бўлиши деярли имконсиздир. Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эга. Иккинчидан, мафкуравий курашнинг кишиларни доимо огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин. Аммо мафкуравий тазйиқ, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийинлиги билан ажралиб туради. Ҳамда унинг илмий-назарий асослари ҳақидаги яна бир хулоса бу табиатда ҳам, жамиятда ҳам ваакум-бўшлиқ бўлиши мумкин бўлмаганидек, мафкура соҳасида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмаслигидир. Бу мустақилликни асраб-авайлаш, мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир. Миллий ғояга ишонч ва эътиқод қанча мустаҳкам бўлса, у инсонларнинг шахсий, оилавий ҳаётида, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари орқали мустақилликни мустаҳкамлаб беришга хизмат қилади.
Мустақиллик туфайли бошланган тарихий тараққиёт йўлидан оғишмай олға ривожланиб бораётган Ўзбекистон Республикаси олдида эндиликда бир қанча муҳим вазифа ва муаммолар турибди. Ана шулардан бири миллий мафкурани яратиш, уни халқ орасида жадал кенг ёйишдан иборат.
Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган дастлабки кунларида - эски мафкурадан бутунлай воз кечилаётган, янги мафкура эса ҳали ишлаб чиқилмаган, илмий асослаб берилмаган кезларда, маънавият соҳасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам янги миллий ғоя, миллий мафкурани яратиш зарурати кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Республика Олий Кенгаши ўн иккинчи сессиясида сўзлаган нутқида: «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу миллий мафкурани яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир»,- деган эди.
Шуни айтиш кеаракки, ҳеч қандай жамият ва миллат мафкурасиз яшай олмайди. Дунёдаги ҳар бир жамиятнинг ўзига хос, ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, туб мақсадлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган мафкураси бўлади. Одамлар қайси бир жамиятда яшашидан қатъий назар нимагадир ишониши, эътиқод қилиши, қандайдир бир ғояга, таълимотга асосланиб иш кўриши, фаолият кўрсатиши керак.
Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммоларни холисона таҳлил қилиш, тегишли хулоса ҳамда сабоқлар чиқариш - миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги ва аҳамиятининг тобора ортиб боришини кўрсатмоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов миллий мафкурани шакллантириш зарурати ҳақида мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ фикр юритиши тасодифий ҳол эмас эди. Негаки, «Миллий мустақил давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар»1. Ўзбекистонинг ҳозирги даври, бундан кейинги тараққиёти ва истиқболи хамда мустақиллигининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий заминларини яратиш ва мустаҳкамлаш учун мафкура сув ва ҳаводек зарур. Буни ҳаётнинг ўзи очиқ-равшан кўрсатиб турибди.
Ҳаётий кузатишлар, баъзан зиёлиларимиз ўртасида ҳам бизга миллий ғоя, миллий мафкура нима учун, ким учун керак, унинг маъно-моҳияти нимадан иборат, деган муҳим масалага яна бир бор ойдинлик киритиш зарурати мавжуд. Бунда, яъни миллий ғояда Ўзбекистон халқининг мамлакатимиз ривожида белгилаб олган асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси мужассамлашган.
Биринчидан, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият, албатта ўз миллий ғоя ва мафкурасига суяниши ва таяниши зарурлиги билан боғлиқ.
Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «давлат тизими, уни бошқариш ва олиб борилаётган сиёсат аввало аниқ ва равшан ифодаланган мафкура асосига қурилмоғи лозим. Яъни, олдин давлат қурилиши ва ундан кейин мафкура пайдо бўлиши ўзи ғайритабиий ҳол. Буни яхши англаб олишимиз лозим. Яъни, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади»1. Демак, ўз миллий ғоясига таянмаган жамият инқирозга дучор бўлиши, ўз йўлини йўқотиб қўйиши муқаррар.
Иккинчидан, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси сифатида шунинг учун ҳам зарурки, одамлар онгини, тафаккурини ўзгартирмасдан туриб, кўзланган олий мақсад – озод ва обод жамиятни, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиб бўлмайди. Бунинг учун эса, одамлар муайян ғояга ишониши ва таяниши зарур. Бу жараён ўз-ўзидан ҳаракатга келмайди, албатта. Негаки, кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканига ишонтирмоқ учун, аввало, мазкур ғоянинг тўғри, ҳаётий ва илғор эканлигига ишонтириш зарур. Ишонтирмоқ учун унинг илмий ва ҳаётийлигига алоҳида эътибор қаратиш билан бирга миллий ғоянинг ўзи мамлакатимиз халқининг асосий мақсад ва муддаолари ҳамда манфаатларини ифодалаши керак.
Учинчидан, миллий ғоянинг зарурлиги миллатнинг ўзлигини тўла англаш жараёни билан боғлиқ. Негаки, миллат ўзлигини тўла англамас экан, бирон-бир буюк ўзгаришлар қилиб бўлмайди. Миллий ўз-ўзини англаш у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кетишига эмас, балки ўзлигини англаган миллатларнинг маърифатлашган ҳамкорликларининг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилади. Ана шундай ўта мураккаб вазиятда миллий ўзликни англашда миллий ғояга асосий таянч куч, илмий-назарий ва амалий дастур сифатида ҳар бир инсоннинг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмаларига кириб бориш орқали унинг қалби ҳамда онгига таъсир кўрсатади. Бу миллий ғоянинг халқ ҳаётига яқин, унга бевосита дахлдор эканлигини таъкидлаш лозимдир.
Тўртинчидан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда миллий ғоянинг зарурлиги яна бир муҳим ҳолат билан яъни бугун бизнинг тарихий ўзгаришлар даврида тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муносабатларига асосланган демократик тузумга ўтиш шароитида яшаётганлигимиздан келиб чиқмоқда. Бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур таҳлил қилган мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай хулосага келади: «Бу ўтиш даври ўзига хос, жуда катта ғов ва тўсиқларга дуч келиши, қаттиқ курашлар орқали кечиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизни мана шу даврда янги уфқлар сари бошлаш, даъват қилишда мақсадларимиз аниқ бўлиши керак. Бундай мақсадларга эса аввало чуқур ўйланган ва пухта ишланган мафкура асосида етишиш мумкин»1. Демак, миллий ғоя мустақилликни мустаҳкамлаш ғоясининг ўзаги бўлган - танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри адолатли ва ҳаққоний эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш орқали уларни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади
Биз эртанги кунга-келажакка томон кўзни юмиб, тахминларга асоаланиб, таваккалчасига иш тутиб бора олмаймиз. Кишилар ҳозирданоқ биз қайси йўлдан борамиз, ижтимоий- иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг қандай шаклини яратамиз, ўз тарихий тажрибамизнинг, жаҳон тараққиёти сабоқларининг қайси жиҳатларидан фойдаланамиз, келажакда Ўзбекистонни қандай қилиб буюк давлатга айлантирамиз, мустақиллик муаммоларни ҳал этиш учун нималарга эътиборимизни қаратишимиз керак, деган ўнлаб, юзлаб саволларга жавоб топмоқлари зарур. Агар халқимизни, миллатимизни қизиқтириб келаётган барча саволларга ҳозирданоқ аниқ, илмий асосланган жавоблар, муҳим йўл-йўриқлар бўлмаса, одамлар бунга қатъий ишонтирилмаса, амалий фаолиятимизда хато кетидан хатоликларга йўл қўяверамиз. Бу кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.Ана шундай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаслиги учун халқ оммасини умумий мақсад сари якдиллик билан ҳакракатга даъват этадиган янги мафкура яратилмоғи керак.
Мафкура аҳамияти яна шундан иборатки, у жамиятимизнинг ривожланиши, олға томон ҳаракат қилишини осонлаштиради, миллатни, барча фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.
Миллий мафкура бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ҳис- туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорини, куч-қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган буюк ғоявий кучдир.
Миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги энг аввало, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун зарурдир. Унинг зарурати қуйидаги мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
- олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга, яъни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш;
- эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш;
- ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
- узоқ даврлар мобайнида одамлар онгида ҳукмрон бўлган бегона ва ёт ғояларнинг янада қайтадан тикланишига йўл қўймаслик;
- халқимиз табиатига зид бўлган ўзга ғоялардан, айниқса ёш авлодни ҳимоя қилиш;
- ҳар қандай тажовузкор ғояларга қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш заруратининг мустақилликни мустаҳкамлашдаги ўрнини англаш орқали ҳаракат дастурига эга бўлиш;
- мустақил давлатимизнинг ҳар бир фуқаросида Ватан тақдири учун маъсуллик туйғуси бўлиши учун ҳам зарур.
Мустақилликнинг тақдири, Ўзбекистоннинг келажаги, биринчи навбатда ва асосан, одамларга, уларнинг амалий фаолиятига, ахлоқий баркамоллигига, ғоявий-сиёсий етуклик даражасига, миллий ўзлигини қанчалик чуқур ва мукаммал англаб олишларига бевосита боғлиқ. Мафкурасиз оммани жамият тараққиётини, мустақиллик билан боғлиқ бўлган улкан вазифаларни бажаришга сафарбар этиш мумкин эмас. Инсоннинг фаолияти унинг илғор мафкурага қатъий амал ва эътиқод қилишига боғлиқ.
«Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йқотиши муқаррар. қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин». Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин.
И.А.Каримов
Ислом Каримов жамият мафкурасини қандай тушунасиз, деган саволга қуйидагича жавоб берди: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишига қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан». Прездентимиз таъкидлаганидек, миллий ғоя, миллий мафкура қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) миллий ўзлигимизни, анъаналаримизни, халқимизнинг орзу-умидларини, жамиятимиз олдида турган мақсад ва вазифаларини қамраб олиши керак; 2) жамиятимизда истиқомат қилувчи барча кишиларнинг ягона миллий байроқ атрофида бирлаштириб, уларни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ғоя бўлиши керак; 3) миллатчилик, бошқа халқларни менсимаслик кайфиятидан холи бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин, ҳурмат ва иззат қозонишида пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор; 4) кишиларни, авваломбор ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл- юртга садоқат руҳида тарбиялашга мададкор бўлиши зарур; 5) Ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кун ва келажагини боғлайдиган жаҳон ҳамжамиятига, умумбашарий ютуқларга элтувчи ғоя бўлиши керак.
Mustaqil O’zbekistonda milliy g’oya negizlarining tarixiy asoslari – халқимизнинг мозий синовларидан ўтиб келаётган бой маданий ва маънавий мероси, миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, қышиқлари, байрам ва маросимларидаги озодлик, эркинлик учун кураш руҳи, ота-боболаримизнинг мустақиллик йўлида кўрсатган жасорати, бунёдкорлик ишлари ҳамда уларни амалга оширишда маънавий руҳ берган тафаккур тарзида намоён бўлади. У асрлар мобайнида йиллар синовига дош бериб, сайқаллашиб, такомиллашиб келган1.
Миллий истиқлол мафкурасининг маъно-мазмунини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири – бу халқимизнинг қадимий ва бой тарихидир. Чунки тарих – буюк мураббий. У инсонга ибратли хулосалар берибгина қолмасдан, баъзан аччиқ сабоқларни ҳам тан олишга ундайди. Тарихга берилган холис баҳо мафкуранинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигига асос бўлади.
Бундан бир неча асрлар аввал яратилиб, ҳозирга қадар юртимиз кўркига-кўрк бағишлаб келаётган қадимий обидалар, осори атиқалар халқимизнинг юксак салоҳияти, куч-қудрати, бунёдкорлик анъаналаридан далолат бўлибгина қолмоқда. Улар Ватанимизнинг шонли тарихи тўғрисида яққол тасаввур ва тушунчалар беради, шу муқаддас диёрда яшайдиган ҳар бир инсон қалбида ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади. «Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, - деб ёзади Ислом Каримов, - биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизларига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни Янги жамият қурилишига тадбиқ этмоғимиз керак»2.
Ҳар қандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. Шу сабабли дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч эътиқоднинг асосини ҳам ғоялар ташкил этади.
Одамлар, ижтимоий синф ва қатламларнинг миллат ва давлатларнинг манфаатлари ва мақсадлари ҳам ғояларда ифода этилади. Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади1.
Мафкура ғояга нисбатан мазмунан кенгроқ тушунчадир.
Иккинчидан, ҳар қандай мафкурада ижтимоий воқеликни сақлаб қолиш ёки ўзгартиришга қаратилганлик, яъни мақсадлар ботиний эмас, балки зоҳирий таркибда мавжуд бўлишини ва мафкуранинг ўзагини ташкил этишини таъкидлаш, жоиз.
Учинчидан, ҳар қандай ижтимоий ғоя фақат маълум бир мафкуравий қарашлар доирасидагина ўзининг уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятини, жозибадрлик кучини намоён қила олиши мумкин.
Ўзбекистон халқининг миллий истиқлол мафкураси жамиятни жипслаштиришга, буюк келажак йўлида ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишга, барпо этилаётган эркин фуқаролик жамиятида ҳар бир юртдошимизнинг ўзига хос ўрни бўлишига эришишга сафабар этади.
Президент Ислом Каримов жамият мафкурасига шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ - равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан»2.
Бинобарин, миллий мафкура ҳар қандай халқни- халқ, миллатни- миллат қиладиган, унинг йўли ва мақсадларини аниқ- равшан чароғон этадиган маёқдир.
Инсоният тарихида турли шаклдаги жуда кўплаб мафкуралар яратилган, хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар, ўз ғоялари ва таълимотлари орқали, мақсад ва ниятларига етишмоқ учун интилган. Мафкуралар, моҳиятига кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади.
Турли-туман ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга, диний оқимлар ва илм-фан ютуқларига таяниши, улардан назарий асос сифатида фойдаланиши мумкин.
Мафкуранинг фалсафий илдизлари деганда унинг фалсафа илми хулосаларига асосланиши назарда тутилади. Бунда ҳар бир халқнинг ўзига хос фалсафий мероси, қарашлари, ғоялари уларнинг мақсадларида ўзининг иродасини топади. Шарқ ва Ғарб, дунё фалсафаси бунга мисолдир. Масалан, мазкур мафкуралар Рим империяси парчалангандан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халқларнинг ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалар асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги италян, инглиз, француз, немис фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган фалсафий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. Жумладан, ҳақиқий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия – Венгрия империясидан ажралиб, мустақил йўлни тутган Прусс монархиясининг давлат мафкураси даражасига кўтарилган эди.
Мафкуранинг дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар, мажмуидан иборатдир. Умумэътироф этилган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби ғоялар дунёвий жамиятининг асосини ташкил этади. Бундай жамиятда инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан виждон эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади. Масалан, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида диндан жамиятни маънавий янгилашда, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Диний қадриятлар тикланди Авесто она тилимизда чоп этилди, ислом динининг муқаддас китоби Қуръон, Ҳадислар, Имом Термизий, Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хўжа Аҳрор Вали юбилейлари ўтказилиб, ёдгорлик мажмуалари тикланди, бой маънавий мероси ўрганилиб, улардан жамиятимиз тараққиёти йўлида кенг фойдаланилмоқда. Ушбу ҳайрли ишлар мамлакатимизда диний мерос ва қадриятлардан оқилона фойдаланилмоқда. Дунёвийлик дегани большевиклар ва ақидапарастлар айтганидек динни инкор қилиш ёки «даҳрийлик» дегани эмас, балки ундаги аҳлоқий ва фалсафий таълимотлардаги эзгу ғоялардан, қадриятлардан ўринли фойдаланиш учун бугунги кунда кенг имконият яратилганига ёрқин мисолдир.
Бу ҳақда Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, «дунёвийлик», айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло даҳрийлик эмас. Биз бундай нотўғри ва ғаразли талқинларга мутлақо қаршимиз»1.
Дарҳақиқат, яқин ўтмишимизда - даҳрийлик сиёсати ҳукмронлик қилган, диний қарашлар ва қоидалар хурофат деб аталган. Диний ақидапарастлар эса дунёвий илмларни даҳрийлик, худосизлик деб инсонни эътиқодидан айиришга уринди.
Мафкуранинг диний илдизлари - инсон онги ва руҳияти билан узвий боғлиқ экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний таълимотларига бориб тақалиши тушунилади. Яъни, кўпгина мафкураларда Авесто, Веда ва Упанишадлар, Инжил ва Қуръон каби китобларда зикр этилган эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз.
Дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотуридий ва Абу Райҳон Беруний, Имом Ғаззолий ва Абу Наср Форобий сингари буюк заковат соҳиблари ёнма-ён яшаб, фаолият кўрсатган давр ёрқин мисол бўла олади. Илмий кашфиётлар бугунги кунда ҳам мафкура ривожига катта таъсир ўтказади. Замонавий фан ютуқлари, жумладан, космонавтика, бионика, биофизика, кибернетика ахборотлаштириш соҳасидаги оламшумул янгиликлар, клонлаштириш, инсоннинг ген-насл харитасини аниқлаш каби буюк кашфиётлар одамлар тасаввурини кескин ўзгартирмоқда.
Шу сабабли ҳам, илм – фан ва маданият борасидаги ютуқлардан оқилона фойдаланиш учун ҳам жамиятга соғлом ғоя, соғлом мафкура керак.
Мафкуранинг ҳаётийлиги одамларнинг, миллатнинг, жамиятнинг миллий манфаатини, орзу-интилишларини қай даражада акс эттиришига, уларнинг турмуш тарзи, дунёқараши, табиатига қанчалик мос бўлиши билан белгиланади. Ҳаёт синовларига бардош берадиган, одамларнинг эзгу мақсад-муддоаларини ифодалайдиган, уларга маънавий-руҳий қувват берадиган мафкурани кўпчилик қабул қилади. Фақат шундай ҳолдагина у кучли руҳий қудратга эга бўлади. Шу сабабли ҳам мафкура барча даврларда жамиятни юксак ва бунёдкор мақсадлар томон бирлаштириб, жамият аҳли ўртасида соғлом муносабатларни шакллантирган. Ҳамда эзгу орзулар, мақсад-муддаоларига эришишда маънавий-руҳий куч-қувват берадиган омил вазифасини бажариб келган. Шунинг учун ҳам ғоя ва мафкура барча инсонлар, халқлар, жамият ва давлат олдида турган муҳим вазифаларни амалга оширишда ёрдам берадиган, турли соҳада фаолият юритадиган жамият аҳлини бирлаштириб, уларни умумий мақсад сари сафарбар этадиган буюк кучдир.
Шу сабабли ҳам инсонлар, халқлар, жамият ҳаётида мафкура муҳим рол ўйнайди. Мафкуранинг ҳаётбахш кучи, аввало инсоннинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини қандай тушуниши ва уни қандай ижтимоий мақомда тасаввур этишига боғлиқ. Чунки, инсонни ижтимоий ҳаракат ва фаолиятга ундаш ва шу тариқа кўзланган муайян мақсад-вазифаларга эришиш дунёдаги барча эзгу мафкураларнинг маъно-моҳиятини ташкил этади.
Milliy rivojlanish va milliy g’oya bilan bog’liq qonuniyatlarning o’ziga xos hususiyatlarini o’rganish zaruriyati shundan iboratki - mустақиллик туфайли бошланган тарихий тараққиёт йўлидан оғишмай олға ривожланиб бораётган Ўзбекистон Республикаси олдида эндиликда бир қанча муҳим вазифа ва муаммолар турибди. Ана шулардан бири миллий мафкурани яратиш, уни халқ орасида жадал кенг ёйишдан иборат.
Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган дастлабки кунларида - эски мафкурадан бутунлай воз кечилаётган, янги мафкура эса ҳали ишлаб чиқилмаган, илмий асослаб берилмаган кезларда, маънавият соҳасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам янги миллий ғоя, миллий мафкурани яратиш зарурати кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Республика Олий Кенгаши ўн иккинчи сессиясида сўзлаган нутқида: «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу миллий мафкурани яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир»,- деган эди.
Шуни айтиш кеаракки, ҳеч қандай жамият ва миллат мафкурасиз яшай олмайди. Дунёдаги ҳар бир жамиятнинг ўзига хос, ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, туб мақсадлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган мафкураси бўлади. Одамлар қайси бир жамиятда яшашидан қатъий назар нимагадир ишониши, эътиқод қилиши, қандайдир бир ғояга, таълимотга асосланиб иш кўриши, фаолият кўрсатиши керак.
Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммоларни холисона таҳлил қилиш, тегишли хулоса ҳамда сабоқлар чиқариш - миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги ва аҳамиятининг тобора ортиб боришини кўрсатмоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов миллий мафкурани шакллантириш зарурати ҳақида мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ фикр юритиши тасодифий ҳол эмас эди. Негаки, «Миллий мустақил давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар»1. Ўзбекистонинг ҳозирги даври, бундан кейинги тараққиёти ва истиқболи хамда мустақиллигининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маънавий заминларини яратиш ва мустаҳкамлаш учун мафкура сув ва ҳаводек зарур. Буни ҳаётнинг ўзи очиқ-равшан кўрсатиб турибди.
Ҳаётий кузатишлар, баъзан зиёлиларимиз ўртасида ҳам бизга миллий ғоя, миллий мафкура нима учун, ким учун керак, унинг маъно-моҳияти нимадан иборат, деган муҳим масалага яна бир бор ойдинлик киритиш зарурати мавжуд. Бунда, яъни миллий ғояда Ўзбекистон халқининг мамлакатимиз ривожида белгилаб олган асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси мужассамлашган.
Биринчидан, ўзининг келажагини кўрмоқчи ва қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ёхуд жамият, албатта ўз миллий ғоя ва мафкурасига суяниши ва таяниши зарурлиги билан боғлиқ.
Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «давлат тизими, уни бошқариш ва олиб борилаётган сиёсат аввало аниқ ва равшан ифодаланган мафкура асосига қурилмоғи лозим. Яъни, олдин давлат қурилиши ва ундан кейин мафкура пайдо бўлиши ўзи ғайритабиий ҳол. Буни яхши англаб олишимиз лозим. Яъни, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади»1. Демак, ўз миллий ғоясига таянмаган жамият инқирозга дучор бўлиши, ўз йўлини йўқотиб қўйиши муқаррар.
Иккинчидан, миллий ғоя Ўзбекистон халқининг асосий мақсад ва муддаоларининг ифодаси сифатида шунинг учун ҳам зарурки, одамлар онгини, тафаккурини ўзгартирмасдан туриб, кўзланган олий мақсад – озод ва обод жамиятни, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиб бўлмайди. Бунинг учун эса, одамлар муайян ғояга ишониши ва таяниши зарур. Бу жараён ўз-ўзидан ҳаракатга келмайди, албатта. Негаки, кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканига ишонтирмоқ учун, аввало, мазкур ғоянинг тўғри, ҳаётий ва илғор эканлигига ишонтириш зарур. Ишонтирмоқ учун унинг илмий ва ҳаётийлигига алоҳида эътибор қаратиш билан бирга миллий ғоянинг ўзи мамлакатимиз халқининг асосий мақсад ва муддаолари ҳамда манфаатларини ифодалаши керак.
Учинчидан, миллий ғоянинг зарурлиги миллатнинг ўзлигини тўла англаш жараёни билан боғлиқ. Негаки, миллат ўзлигини тўла англамас экан, бирон-бир буюк ўзгаришлар қилиб бўлмайди. Миллий ўз-ўзини англаш у ёки бу миллатни ўзга миллатлардан ажралиб кетишига эмас, балки ўзлигини англаган миллатларнинг маърифатлашган ҳамкорликларининг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилади. Ана шундай ўта мураккаб вазиятда миллий ўзликни англашда миллий ғояга асосий таянч куч, илмий-назарий ва амалий дастур сифатида ҳар бир инсоннинг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмаларига кириб бориш орқали унинг қалби ҳамда онгига таъсир кўрсатади. Бу миллий ғоянинг халқ ҳаётига яқин, унга бевосита дахлдор эканлигини таъкидлаш лозимдир.
Тўртинчидан, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда миллий ғоянинг зарурлиги яна бир муҳим ҳолат билан яъни бугун бизнинг тарихий ўзгаришлар даврида тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муносабатларига асосланган демократик тузумга ўтиш шароитида яшаётганлигимиздан келиб чиқмоқда. Бу даврнинг ўзига хос хусусиятларини чуқур таҳлил қилган мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов шундай хулосага келади: «Бу ўтиш даври ўзига хос, жуда катта ғов ва тўсиқларга дуч келиши, қаттиқ курашлар орқали кечиши барчамиз учун аён бўлмоғи даркор. Халқимиз ва жамиятимизни мана шу даврда янги уфқлар сари бошлаш, даъват қилишда мақсадларимиз аниқ бўлиши керак. Бундай мақсадларга эса аввало чуқур ўйланган ва пухта ишланган мафкура асосида етишиш мумкин»1. Демак, миллий ғоя мустақилликни мустаҳкамлаш ғоясининг ўзаги бўлган - танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри адолатли ва ҳаққоний эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш орқали уларни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш учун хизмат қилади
Биз эртанги кунга-келажакка томон кўзни юмиб, тахминларга асоаланиб, таваккалчасига иш тутиб бора олмаймиз. Кишилар ҳозирданоқ биз қайси йўлдан борамиз, ижтимоий- иқтисодий, сиёсий муносабатларнинг қандай шаклини яратамиз, ўз тарихий тажрибамизнинг, жаҳон тараққиёти сабоқларининг қайси жиҳатларидан фойдаланамиз, келажакда Ўзбекистонни қандай қилиб буюк давлатга айлантирамиз, мустақиллик муаммоларни ҳал этиш учун нималарга эътиборимизни қаратишимиз керак, деган ўнлаб, юзлаб саволларга жавоб топмоқлари зарур. Агар халқимизни, миллатимизни қизиқтириб келаётган барча саволларга ҳозирданоқ аниқ, илмий асосланган жавоблар, муҳим йўл-йўриқлар бўлмаса, одамлар бунга қатъий ишонтирилмаса, амалий фаолиятимизда хато кетидан хатоликларга йўл қўяверамиз. Бу кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.Ана шундай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаслиги учун халқ оммасини умумий мақсад сари якдиллик билан ҳакракатга даъват этадиган янги мафкура яратилмоғи керак.
Мафкура аҳамияти яна шундан иборатки, у жамиятимизнинг ривожланиши, олға томон ҳаракат қилишини осонлаштиради, миллатни, барча фуқароларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради.
Миллий мафкура бутун Ўзбекистон халқининг руҳини, ҳис- туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорини, куч-қудратини, орзу-интилишларини мужассамлаштирадиган буюк ғоявий кучдир.
Миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги энг аввало, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун зарурдир. Унинг зарурати қуйидаги мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
- олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга, яъни озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш;
- эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш;
- ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
- узоқ даврлар мобайнида одамлар онгида ҳукмрон бўлган бегона ва ёт ғояларнинг янада қайтадан тикланишига йўл қўймаслик;
- халқимиз табиатига зид бўлган ўзга ғоялардан, айниқса ёш авлодни ҳимоя қилиш;
- ҳар қандай тажовузкор ғояларга қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш заруратининг мустақилликни мустаҳкамлашдаги ўрнини англаш орқали ҳаракат дастурига эга бўлиш;
- мустақил давлатимизнинг ҳар бир фуқаросида Ватан тақдири учун маъсуллик туйғуси бўлиши учун ҳам зарур.
Мустақилликнинг тақдири, Ўзбекистоннинг келажаги, биринчи навбатда ва асосан, одамларга, уларнинг амалий фаолиятига, ахлоқий баркамоллигига, ғоявий-сиёсий етуклик даражасига, миллий ўзлигини қанчалик чуқур ва мукаммал англаб олишларига бевосита боғлиқ. Мафкурасиз оммани жамият тараққиётини, мустақиллик билан боғлиқ бўлган улкан вазифаларни бажаришга сафарбар этиш мумкин эмас. Инсоннинг фаолияти унинг илғор мафкурага қатъий амал ва эътиқод қилишига боғлиқ.
«Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йқотиши муқаррар. қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин». Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин.
И.А.Каримов
Ислом Каримов жамият мафкурасини қандай тушунасиз, деган саволга қуйидагича жавоб берди: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишига қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан». Прездентимиз таъкидлаганидек, миллий ғоя, миллий мафкура қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) миллий ўзлигимизни, анъаналаримизни, халқимизнинг орзу-умидларини, жамиятимиз олдида турган мақсад ва вазифаларини қамраб олиши керак; 2) жамиятимизда истиқомат қилувчи барча кишиларнинг ягона миллий байроқ атрофида бирлаштириб, уларни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ғоя бўлиши керак; 3) миллатчилик, бошқа халқларни менсимаслик кайфиятидан холи бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин, ҳурмат ва иззат қозонишида пойдевор ва раҳнамо бўлиши даркор; 4) кишиларни, авваломбор ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл- юртга садоқат руҳида тарбиялашга мададкор бўлиши зарур; 5) Ватанимизнинг ўтмиши, бугунги кун ва келажагини боғлайдиган жаҳон ҳамжамиятига, умумбашарий ютуқларга элтувчи ғоя бўлиши керак.
3. Milliy g’oyaning asosiy tushunchalari va milliy g’oyani o’rganishning asosiy qonuniyatlari.
Milliy g’oyaning asosiy tushunchalarini – milliy g’oya va mafkuraning mohiyatini, maqsad va vazifalarini, davlat va jamiyat uchun ahamiyatini ko’rsatib beruvchi, fuqarolar ongiga etkazib berish va yosh avlodni tarbiyalash uchun muhim sanaladigan hamda fanning mohiyatini ochib berishga xizmat qiladigan o’zak tushunchalar tashkil etadi. Bu asosiy tushunchalar quyidagilardan iborat hisoblanadi:
Milliy g’оya muayyan tushunchalarga asоslanadi. Ular turli хil bo’lib, jamiyatda shakllangan va mavjud bo’lgan fikrlar хilma-хilligi bilan kishilarning o’zarо ijtimоiy munоsabatlari asоsida amaliy хatti-harakati оrqali namоyon bo’ladi. Milliy istiqlоl g’оyasining asоsiy tushunchalari nisbiylik хususiyatiga ega bo’lib, uni o’rganishda quyidagi tushunchalarni hisоbga оlish zarur:
1. Turli jamiyatlar, хalqarо hayot, milliy-madaniy qadriyatlar, maq-sadlar bilan bоg’liq turli хil ma’nо-mazmunga ega bo’lgan umumiy tushun-chalar: «g’оya», «mafkura», «g’оyaning turli хil ko’rinishlari», «bunyodkоrlik g’оyalari» va «yovuz, tajоvvuzkоr g’оyalar», «Milliy g’оyalar» hamda umum-bashariy g’оyalar» va h.k.
2. Jamiyatning siyosiy hayoti, turli хil jamоat birlashmalari faоliyati bilan bоg’liq maqsad va intilishlarni ifоda etadigan turli-хil siyosiy mafkuralar ko’rinishlardagi tushunchalar.
3. O’zbеkistоn хalqining hayoti bilan bоg’liq bo’lgan, uni o’zida aks ettiradigan va unga хizmat qiladigan «milliy istiqlоl g’оyasi», «milliy istiqlоl g’оyasining ma’naviy nеgizlari», «milliy rivоjlanish g’оyasi», «milliy istiqlоl mafkurasi», «milliy istiqlоl g’оyasining asоsiy g’оyalari», «milliy istiqlоl g’оyasining bоsh g’оyasi», «milliy istiqlоl g’оyasining umumbashariy tamоyillari» va bоshqa tushunchalar mavjud.
“G’оya” tushunchasi(yunоn. g’оya, ta’limоt). Ilmiy adabiyotlarda «g’оya», «mafkura», «idеya» va «idеоlоgiya» tushunchalari ishlatilmоqda. «Idеya» va «idеоlоgiya» ko’prоq g’arb davlatlarida hamda rus tilidagi manbalarda uchraydi. Idеya ibоra yunоn tilidagi «idea» so’zidan оlingan. U idеоlоgiya so’zining o’zagi bo’lib hisоblanadi va tushuncha yoхud fikr ma’nоni anglatadi. Idеоlоgiya (Idea - g’оya, tuguncha, logos - ta’limоt) atama esa g’оyalar to’g’ridagi ta’limоtni anglatadi va ikki хil ma’nоda ishlatiladi:
1) g’оyalarning mоhiyat-mazmuni, shakllanishi, ahamiyati to’g’ridagi bilimlarni ifоdalaydi va ilmiy sоha bo’lib hisоblanadi;
2) muayyan g’оyani amalga оshirish, maqsadga еtish usullari, vоtalari, оmillari tizimini anglatadi.
Dеmak: 1. G’oya insоn tafakkurining mahsuli.
1. G’oya оldin mavjud bo’lmagan, o’zida yangilikni tashuvchi fikrdir.
2. Оldin g’оya paydо bo’ladi, undan kеyin g’оya asоda mafkura, mafkura asоda esa tizim, yosat paydо bo’ladi.
G’oyalarning оddiy fikrlardan farqi yana shundaki, ular garchi tafakkurda paydо bo’lsa-da, insоn va jamiyat ruhiyatiga, hattо tub qatlamlariga ham ngib bоradi. G’oya shunday quvvatga egaki, u оdamning ichki dunyogacha kirib bоrib, uni хarakatga kеltiruvchi, maqsad sari еtaklоvchi ruhiy-ma’naviy kuchga aylanadi. Ularni muayyan maqsadga yo’naltiradi, safarbar etadi, jipslashtiradi, hamkоrlikka undaydi.
Mafkura tushunchasi to’g’risida to’xtaladigan bo’lsak, bilamizki jamiyat mafkurasiz bo’lmaydi. CHunki har bir davlat mustaqil taraqqiyot va rivоjlanish yo’lini tanlab оlar ekan, o’z taraqqiyot dasturi, qarashi, amalga оshirish tamоyillari, kоntsеptyaga ega bo’lmasdan o’z istiqbоlini aniq ko’ra оlmaydi.
Har qanday nazariya yoki ta’limоt bir tizimga sоlingan g’оyalar majmuidan ibоrat bo’ladi. Dunyoqarashning nеgizini va muayyan ishоnch-e’tiqоdning asоni ham g’оya tashkil etadi. Оdamlar, ijtimоiy nf va qatlamlarning, millat va davlatlarning manfaatlari va maqsadlari ham g’оyalarda ifоda etiladi.
O’z оldiga qo’ygan maqsadi, qanday jamiyat qurmоqchi ekani, bunga qanday yo’llar va vоtalar bilan erishmоqchi bo’layotgani haqidagi g’оyalar tizimi har bir millat, хalq va jamiyatning milliy mafkuraning asоni tashkil etadi.
Mafkura(arab. - fikrlar majmui, nuqtai nazarlar, e’tiqоdlar tizimi) – muayyan ijtimоiy guruh yo qatlamning, millat, jamiyat yoki davlatning manfaatlari, оrzu-istak, maqsad va intilishlarini, ijtimоiy-ma’naviy tamоyillarini ifоda etadigan g’оyaviy-nazariy qarashlar hamda ularni amalga оshirish usul va vоtalari tizimidir. Unda manfaatlari ifоdalanayotgan kuch va qatlamlarning o’tmishi, bugungi kuni va istiqbоli o’z ifоdani tоpadi.
Mafkura (arab. «mafkura» – fikrlar, nuqtai nazarlar va e’tiqоdlar tizimi, majmui) – jamiyatdagi muayyan yoy, huquqiy, aхlоqiy, diniy, badiiy, falsafiy, ilmiy qarashlar, fikrlar va g’оyalar majmui.
Mafkura kеng ma’nоda: ijtimоiy bоrliqning jamiyat hayotining ma’naviy-yoy in’ikоdir, uning insоn оngida aks etishi, insоn tоmоnidan anglanib, butun tizim hоliga kеltirilishi va bu tizimning Amaliy faоliyatda nazariy asоs hamda ruhiy tayanch bo’lib хizmat qilishidir.
«Milliy g’oya» tushunchasi - millatning o’tmishi, buguni va istiqbоlini o’zida mujassamlashtirgan, uning tub manfaatlari va maqsadlarini ifоdalab, taraqqiyotga хizmat qiladigan ijtimоiy g’оya shakli.
Milliy g’оya o’z mоhiyatiga ko’ra, хalq, millat taqdiriga daхldоr bo’lgan, qisqa yoki uzоq muddatda hal etilishi kеrak bo’lgan vazifalar va mo’ljallarni ham aks ettiradi. O’z davrida (1941-1945 yillarda) fashistlar bоb оlgan Frantyada «Qarshilik ko’rsatish» g’оyaning milliy g’оya darajaga ko’tarilgani va Frantyaning оzоd etilishi bilan o’z ahamiyatini yo’qоtgani fikrimizga dalil bo’la оladi[1].
U yoki bu g’оyaning milliy g’оya fatida maydоnga chiqishi millatning o’tmishi, mavjud hоlati bilan bеvоta bоg’liq. Ana shu ikki nеgizga tayangan hоldagina u millatning qisqa yoki uzоq vaqtda erishishi lоzim bo’lgan maqsad-muddaоlari va mo’ljallarini to’g’ri ifоdalay оlishi mumkin.
Har qanday milliy g’оyada umuminsоniyat uchun ahamiyatli bo’lgan g’оyalar mavjud. Masalan, «Milliy yarash» g’оya fuqarоlar, urushi kеtayotgan davlatlar uchun хоs hayotiy mazmunga ega. YOki «Manfaatli hamkоrlik» g’оya dunyoning barcha mamlakatlari uchun birdеk ahamiyatga ega.
Milliy mafkura - har bir kishining jamiyat hayotidagi faоliyati, yurti, millati, o’zi va оila оldidagi burch va mas’uliyatini qay darajada his etayotgani va bajarayotganini bеlgilaydigan ma’naviy mеzоn hamdir. Milliy mafkuraning yurtimizda yashоvchi har bir fuqarо uchun qadrliligi shundaki, uning mоhiyatida quyidagi umuminsоniy tamоyillar yotadi. Milliy mafkura:
1. O’zbеkistоn Rеspublika Kоnstitutya, milliy va umuminsоniy qadriyatlar, dеmоkratiya tamоyillariga asоslanadi. Binоbarin, u qоnuniy-likka, umume’tirоf etilgan talablarga, umumbashariy tamоyillarga va milliy manfaatlarga mоs kеladi.
2. Хalqimizning asrlar davоmida shakllangan yuksak ma’naviyati, an’ana va udumlari, ulug’ bоbоkalоnlarimizning o’lmas mеrоdan оziqlanadi. Bu milliy mafkuramizning chuqur tariхiy va bоy ma’naviy asоsga ega ekanligidan dalоlat bеradi.
3. Adоlat va haqiqat, erkinlik va mustaqillik g’оyalari hamda хalqi-mizning ishоnch va e’tiqоdini aks ettiradi. Bilamizki, bu ulug’ g’оyalar sari intilgan har bir хalqning ezgu maqsadi, ishоnch va e’tiqоdi bo’lib kеlgan va shunday bo’lib qоladi.
4. YUrt tinchligi, Vatan ravnaqi va хalq farоvоnligini ta’minlashga хizmat qiladi. Bu tamоyil uning jamiyat a’zоlarini aniq maqsad sari safarbar qiluvchi, ularni bu yo’lda uyushtiruvchi ma’naviy оmil fatida mоhiyatga ega ekanini ifоdalaydi.
5. Jamiyat a’zоlarini, ahоlining barcha qatlamlarini O’zbеkistоn-ning buyuk kеlajagini yaratishga safarbar etadi. Bu оlijanоb maqsadlarga erishish fuqarоlarning hamjihatligiga, o’zimizning burchimizni qay daraja-da anglashimiz, ertangi kunga bo’lgan ishоnchimizga ko’p jihatdan bоg’liqdir.
6. Millati va dinidan qat’iy nazar, mamlakatimizning har bir fuqarо qalbida оna - Vatanga muhabbat, mustaqillik g’оyalariga sadоqat va o’zarо hurmat tuyg’uni qarоr tоptiradi. Bu qоida har bir fuqarо оngiga Vatanning muqaddasligini ngdirishga хizmat qiladi.
7. Jamоatchilik qalbi va оngiga fikrlar хilma-хilligi, vijdоn erkinligi kabi dеmоkratik tamоyillariga riоya qilgan hоlda ma’rifiy yo’l bilan ngdiriladi.
Milliy mafkura yaхlit tizim bo’lganidan uning barcha хusuyatlari o’zarо alоqadоrlikda va uzviy bоg’liqlikda namоyon bo’ladi.
Milliy mafkura хalqimizning o’ziga хоs tabiati, irо-da, оrzu-intilishlarini ifоdalaydigan quyidagi milliy хusuyatlarni zamоn talablari asоda yanada bоyitishni nazarda tutadi:
«Milliy istiqlol g’oyasi» tushunchasi – asosan mustaqillikni qo’lga kiritish, uni mustahkamlash, O’zbеkistоnning dunyo hamjamiyatida o’ziga хоs nufuzga ega bo’lishi uchun imkоn yaratadigan хalqni, millatni jipslashtirib turadigan maqsadlar, manfaatlar majmuidir. Milliy g’оya fanining prеdmеtini faqat «g’оya va mafkura» tushunchalaridan ibоrat dеb o’ylamaslik kеrak. Bu fanning prеdmеtini hоzirgi zamоndagi mafkuraviy jarayonlar, uning ma’nо-mazmunidagi o’ziga хоs хusuyatlari, ta’r etish qоnuniyatlari, ma’lum bir makоnda va davrda namоyon bo’lish хusuyatlari, uni ko’p millatli davlatimiz fuqarоlarining оngi va qalbiga ngdirish yo’llari hamda uslublarini aniqlash ham tashkil etadi.
Bu jarayon, birinchidan, milliy g’оyaning fan talablari asоda, bilim va tajriba tizimi оrqali kishilarning оngi va tafakkuri, dunyoqarashi, maqsad va intilishlari milliy-ma’naviy mеrоsga munоsabatning jamiyat hayotida namоyon bo’lish хusuyatlari bilan bоg’liq. Ikkinchidan, milliy g’оyaning shakllanishi kishilar (хalq, millat, avlоdlar) amaliy faоliyatida hamda o’zarо munоsabatlarida ishоnch va e’tiqоdga aylanishining namоyon bo’lishi yagоna tartib mе’yorlarga оsоnlikcha tushavеrmaydi.
«Milliy istiqlol g’oyasining ma’naviy negizlari»xususida to’xtaladigan bo’lsak bарча ижтимоий-маънавий ҳодисаларнинг, шу жумладан ғоя ва мафкуралар ривожланишининг моддий ва маънавий асослари, объектив ва субъектив омилларини, бир томондан, жамият ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий жараёнлар белгилайди. Иккинчи томондан, ғоя ва мафкуралар жамиятнинг моддий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий тараққиётига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг бугунги ва келгуси тараққиётида мустақиллик йиллари шаклланаётган миллий истиқлол мафкураси ғоят муҳим ўрин тутади.
Президентимиз И.А.Каримов 2000 йил 6-апрелда Миллий истиқлол мафкураси концепциясининг асосий тамойилларини яратиш масаласига бағишлаб илмий ва ижодий жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувда сўзлаган нутқида: «Миллий ғоя олдига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида гапирмоқчи бўлсак, аввало унинг икки суянган тоғи – таянчи ҳақида фикр юритишимиз зарур. Биринчи навбатда, миллий мафкурамиз халқимизнинг тарихий мероси, азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига, бир сўз билан айтганда, миллий қадриятларимиз, халқимизнинг дуёқараши ва тафаккурига асосланиб, шу билан бирга, замонавий, умумбашарий, умуминсоний ютуқлардан озиқланган, уларни ўзига қамраб олган ҳолда, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ манфаати ва фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи даркор»1, деб таъкидлаган эди.
Шу нуқтаи назардан жамиятимиз ҳаётида, кишиларимиз онги ва қалбида миллий ғояни шакллантириб, ривожлантиришда ўтмиш маданий мерос ва миллий маънавий қадриятларимизни тиклаш ҳамда ўрганиб, ўзлаштириш ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Шунинг учун ҳам, мамлакатимизда Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида бениҳоя бой ва ранг-баранг тарихий меросимизни тиклаш, улардан жамиятимизни маънавий юксалтиришда, ғоявий-мафкуравий ишларни ривожлантиришда самарали фойдаланишнинг умумназарий-методологик асослари ҳамда амалий-ташкилий, тарбиявий йўл-йўриқлари ишлаб чиқилди. Шулар асосида бугунги кунда ёшларни миллий ғояларимиз руҳида тарбиялаш, уларда юксак маънавият, интеллектуал салоҳият ва миллий ғурурни шакллантириш таълим-тарбия тизимининг асосий вазифасидир. “Биринчи навбатда миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш зарур. Бу хазина асрлар давомида мисқоллаб тўпланган. Тарихнинг не-не синовларидан ўтган. Инсонларга оғир дамларда мадад бўлган.
Бизнинг вазифамиз — шу хазинани кўз қорачиғимиздек асраш ва янада бойитиш”.[2]
Ушбу вазифани тўла рўёбга чиқишида аждодларимиз томонидан яратилган бой моддий ва маънавий меросни ўрганиб, ўзлаштириш, уларни маънавий тараққиётимиздаги ўрнини теран англаб етиш муҳим ўрин тутади.
Шунга кўра, ҳозирги шароитда миллий ғоя ва мафкурани ривожлантиришда маданий мероснинг ўрни қуйидаги омиллар билан белгиланади.
1. Халқимизнинг ҳаққоний тарихи, бой маданий мероси ва миллий маънавий қадриятлари ҳамда мустақиллик йиллари уларни тиклаб, ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларнинг мазмуни ва аҳамиятини чуқур англаш.
2. Республикамиз таълим-тарбия тизимида яратилган кенг имкониятлар ва ҳозирги давр талабларидан келиб чиқиб, миллий истиқлол ғоясини тарихий мерос билан узвий боғлиқ жиҳатларини ўқитишнинг замонавий услуб-воситаларини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш.
3. Ғоявий таълим-тарбияда маданий меросдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва бу борадаги ишларни миллий тараққиёт манфаатлари асосида узлуксиз ривожлантириб бориш.
Бу омилларнинг мазмуни ва аҳамияти маданий меросдан ғоявий-мафкуравий тарбияда қай йусинда фойдаланиш мумкин, деган масалалар билан боғлиқ.
Дунёдаги ҳар бир инсон, миллат, жамият маънавияти ва мафкурасининг реал ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, тарихий асос-манбалари ҳамда уни ривожлантириш усул-воситалари ўзига хосдир. Масалан, баъзи халқларнинг маънавияти, руҳияти, миллий ғурури, кўп жиҳатдан, улар яшаётган мамлакат (давлат)нинг моддий-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий куч-қудратига асосланса, бошқа баъзилариники, умуман, маънавий-маданий жараёнлар билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан бизнинг халқимизда миллий маънавият ва мафкуранинг шаклланиб, ривожланишида ўтмиш ва бугунги маънавий-маданий жараёнлар асосий роль ўйнайди. Умумлаштириб айтганда, миллий мафкура ғарбда рационал манфаатдорликка, Шарқда миллий анъанавийликка асосланади, бўйсинади.
Кейинги тўрт-беш асрлар мобайнида рус, немис, француз, инглиз каби қатор миллатларнинг мафкуралари, асосан, умумий ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда бошқа миллатларга раҳна солувчи улуғ миллатчилик ва буюк давлатчилик шовинизм руҳи билан бирга шаклланиб, тараққий қилган бўлса, Шарқдаги деярли барча халқларники анъанавий миллийликни сақлаб, муҳофаза қилишга қаратилган ижобий маънодаги миллатчилик ҳамда миллий мустақиллик ва тараққиёт ғоялари билан ривожланиб келмоқда. Бинобарин, ҳар бир халқнинг ғоявий, маънавий-мафкуравий тараққиёти ўзига хос реал ижтимоий-тарихий асосларга эга бўлиб, унинг ривожланиб, юксалиши ёки пасайиб, барҳам топиши тўғридан-тўғри ана шу омилларга боғлиқ. Бунга дунёдаги халқларнинг ўтмиши ва бугунидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Дарҳақиқат, «Қадимийликда Мисрликлардан қолишмайди»ган (Помпей Трог) халқимизнинг маданий мероси ва миллий маънавий қадриятлари ҳамиша жаҳондаги кўпчилик олимларнинг диққат эътиборини тортиб келган. Бунинг асосий сабаби - биз хақиқатан ҳам улкан ва бой маданий-маънавий меросга эгалигимиздадир. Шунинг учун ҳам, турли тарихий даврларда дунёдаги ҳар хил олим-мутахассислар ўтмиш меросимизни ўрганишга катта қизиқиш билан қарашган. Айниқса, мустақилликка эришганимиздан сўнг бу жараён янада кучаймоқда. Шу тариқа тарихимиз, миллий маданиятимиз турлича нуқтаи назарлардан туриб, ҳар хил талқин қилинган кўплаб манбалар юзага келган. Бироқ, бу ўринда, ушбу манбаларнинг аксариятида халқимизнинг ўтмиши (қолаверса, бугуни ҳам) ва маданияти ҳамиша ҳам тўлиқ ёритилиб, объектив баҳоланмаганлигини таъкидлаш жоиз. Яъни, ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожида бутун Шарқ халқлари, шу жумладан ўзбек халқи маданий тараққиётини камситиб, ерга урган «Оврупамарказчилар», Шарқ маданиятини маълум маънода идеаллаштирган «Осиёмарказчилар» ҳам, шунингдек, дунёнинг турли жойларида муайян мақсад-муддаоларни кўзлаб тарихимизни ёзган бошқа айрим олимлар ёки ўтмишимизни сохталаштирган мустамлакачи шўролар замонидаги фанлар ҳам миллий маданий-маънавий меросимизни кўп ҳолларда тўлиқ ва холис ёритмаган. Бу хусусда Президентимиз И.А.Каримов айтганидек, «Хулоса шуки, олис-олис жойларда халқимиз, мамлакатимиз ўтмиши ҳақида айтилаётган мулоҳазаларнинг аксарият қисми сохта, ғайриилмийдир»[3]. Бу борадаги ишлар фақат мустақиллик йилларида тўғри изга тушди. Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида халқимиз тарихий меросини тиклаш бўйича бениҳоя улкан ишлар амалга оширилди. Ўтмиш меросимизга мустамлакачилик даврларидаги ғайриилмий мафкуравий ёндошувларга барҳам берилди. Зеро, халқимизнинг бой ўтмиш маданий мероси ва миллий маънавий қадриятлари кишиларимиз онги ва қалбида миллий ғояни шакллантириб, ривожлантиришнинг ғоят муҳим манбаидир.
Маданий мерос - ҳар бир халқнинг аждодлари томонидан яратилиб, авлодлари ҳаётида янада ривожланиб борувчи моддий ва маънавий бойликлар мажмуидир. «Ҳар бир давр ва авлод ўзига хос маданий мерос яратади. Маданий меросга қараб давр ва авлодлар ҳақида ҳукм чиқарилади. Маданий мерос қандай бўлса, давр ва авлодлар ҳам шундай»[4] бўлади. Шу боис маданий мероснинг инсон, миллат, жамият ҳаётидаги ўрни, аҳамияти ва қадри, уларга нисбатан муносабатлар билан боғлиқ бўлиб, бу мерос ҳар бир авлод томонидан ривожлантирилиб, бойитиб борилса, миллатнинг келгуси тараққиёти юксалиб бориши; унутилиб ёки йўқ қилиб юборилса, миллий маданият, бинобарин миллат ҳам барҳам топиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, миллий ғояни шакллантиришда маданий мероснинг ўрни кишиларимизнинг бу меросга нисбатан муносабатлари билан белгиланади. Чунончи, шўролар замонида мустамлакачилик манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, маданий меросга ғоявий-мафкуравий нуқтаи назардан ёндошишга, бутун тарихимизни сохта мафкуравий мезонлар асосида баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтмиш меросимизга объектив ёндошиш ўша даврдаги компартиянинг мафкуравий манфаат ва мақсадларига мос келмас эди. Чунки буюк ва бой ўтмишга эга бўлган халқни ундан ажратиб, тарихий хотирасини сўндирибгина пуч ғояларга ишонтириш ва эргаштириш мумкин бўларди. Шунинг учун мустамлакачилик тузими тарихимизни ўз манфаатларига мос келадиган тарзда, сохталаштириб, қайта ёзиб, ундан мафкуравий мақсадларда фойдаланиш йўлини тутган.
Шунинг учун ҳам мустақиллик йиллари халқимизнинг ўзлигини ўйғотиб, руҳий-маънавий юксалтириш ва миллий тараққиётимизни таъминлаш учун ўтмиш меросимизни тиклаш ва ривожлантириш мамлакатимизда
– Конец работы –
Эта тема принадлежит разделу:
AL ХОRAZMIY NОMLI URGANCH DAVLAT UNIVЕRSITЕTI TARIХ FAKULTЕTI Milliy g оya va mafkura fani... Кириш... Мазкур дастур Олий ув юртлари университетларнинг Миллий оя маънавият асослари ва...
Если Вам нужно дополнительный материал на эту тему, или Вы не нашли то, что искали, рекомендуем воспользоваться поиском по нашей базе работ: Va tarixiy asoslari.
Если этот материал оказался полезным ля Вас, Вы можете сохранить его на свою страничку в социальных сетях:
Твитнуть |
Новости и инфо для студентов